Расман. Майк Филан “Халл Сити” бош мураббийлигидан озод этилди

Англиянинг “Халл Сити” клуби расман жамоа бош мураббийи Майк Филанни ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

АПЛнинг ўтган 20-турида мехмонда “Вест Бромвич” мехмони бўлган “йўлбарслар” якунда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Бу эса уларнинг мавсумдаги 13 мағлубияти бўлди.

Маълумот учун, Филан дастлаб 2015 йилда жамоада ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият бошлаган. Сўнгра, 2016 йилнинг июль ойида бош мураббий вазифасини бажарувчи, октябрь ойига келиб эса расман бош мураббий этиб тайинланган эди.

Айтиш керакки, “Халл Сити” айни дамда мусобақа жадвалида 13 очко жамғарган ҳолда сўнгги ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!