Расман! Неймар 2 ҳафтадан сўнг ПСЖга ўтади

 

Бир неча ойдан бери “Барселона” ҳужумчиси Неймар ПСЖга ўтиш ёки ўтмаслиги борасида турли хил маълумотлар тарқалмоқда. Сўнгги хабарларга қараганда, парижликлар бразилиялик футболчини ўтишга кўндиришган. Бу ҳақда Франциядаги машхур L`Équipe нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ПСЖ Неймар билан келишиб олган. У Францияда йилига 30 миллион евро маош олади. Неймар 2 ҳафтадан сўнг Парижга келиб шартнома имзолайди.   

Шунингдек, унинг трансфер нархи 192 миллион фунт бўлиши айтилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!