Расман! «Барселона»нинг собиқ мураббийи Қозоғистонда ишлайди

Қозоғистоннинг «Қайрат» янги бош мураббийи номини эълон қилди. Эндиликда «Қайрат»ни испаниялик Карлос Феррер бошқаради.

Қайд этиш жоиз, у Қозоғистон ўсмирлар(U-17) терма жамоасидаги иши билан машҳур бўлган эди.

Илгарироқ, Феррер Польшанинг «Погонь» хамда «Барселона»нинг Польша ва Гонгконгдаги академияларида ҳам фаолият олиб борган.

Маълумот учун, «Қайрат» айни вақтда Қозоғистон Премеьр-Лигаси 21 туридан сўнг турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!