Равшан Эрматов: Янги формат Олий лига клублари ўртасидаги рақобатни янада оширади

15 ноябрь,2017, 12:53 256

Равшан Эрматов: Янги формат Олий лига клублари ўртасидаги рақобатни янада оширади

Ўзбек футболининг чинакам фаҳри, Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками, жаҳон чемпионатлари рекордчиси, ФИФА рефериси Равшан Эрматов айни дамда ЎФФ томонидан футболимиз савиясини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллий чемпионат форматидаги кутилаётган ўзгаришлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унинг сўзларига кўра Олий лигада 12та жамоанинг иштирок этиши футбол жозибасини мухлисларга яна қайтаради ва рақобат яна кучаяди.

“Келаси йилдан бошлаб миллий чемпионатимизда 12та клуб иштирок этиши борасида Профессионал Футбол Лигаси томонидан қарор қабул қилинди. Бу янги формат Олий лига клублари ўртасидаги рақобатни янада оширади. Рақобат бор жойда эса ўсиш бўлади ва сифат ҳам ошади. 12талик форматда жамоалар учун осон ўйинларни ўзи бўлмайди.

Кўплаб футбол мутахассислари ва футбол мухлислари томошабоплиги борасида Англия чемпионатини дунёда биринчи ўринга қўйишади. Бу чемпионат нимаси билан қизиқ? Охирги ўриндаги жамоа ҳам етакчини мағлубиятга учратиши мумкин. Шундай ўйинлар бизда ҳам кўпайса, мухлислар ҳам стадионларни тўлдириб ўтиришади. Англия чемпионати ҳам ўз-ўзидан томошабоп бўлиб қолмаган. Улар ҳам секин-аста бунга эришишган.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган бу ислоҳотлар, миллий чемпионатимиз форматининг ўзгариши томошабоп ва қизиқарли футболнинг бошланиши бўлиб хизмат қилишига ишонаман”.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.