"Реал" 22 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди (фото)

Ярим ҳимоячи Маркос Льоренте Мадриднинг “Реал” клуби билан шартномасини узайтирди. 22 ёшли футболчи “қироллик клуби” билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо қўйди.

Расмий шартнома имзолаш маросими “Сантьяго Бернабеу” стадионидаги матбуот марказида бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Льоренте ўтган мавсумни “Алавес” сафида ижарада ўтказиб, 38 та баҳсда майдонга тушган эди. Бу мавсум эса “Реал” сафида Ла лигада 3 та баҳсда майдонга тушишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!