"Реал" Эден Азар борасида "Челси" билан яширин музокаралар олиб бормоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ўз сафига “Челси” етакчиси Эден Азарни қўшиб олмоқчи.

Daily Express нашрининг хабар беришича “қироллик клуби” бельгиялик футболчининг трансфери борасида лондонликлар билан яширин музокара олиб бормоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича томонлар деярли келишиб олишган ва тез орада “Реал” президенти Флорентино Перес “аристократлар” раҳбариятига расмий таклиф юбороради.

Маълумот учун, Эден Азар ушбу мавсум премьер-лиганинг 24та учрашувида иштирок этган ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!