"Реал" Искони "Барселона"га ўтиб кетмаслиги учун уни арзонга сотиб юбормоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоа аъзоси Исконинг “Барселона”га ўтиб кетмаслиги учун уни инглиз жамоаларидан бирига арзон нарҳга сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, Исконинг хизматларига қизиқиш билдираётган “Челси” ва “Тоттенхэм” футболчи учун “қироллик клуби”га 11,9 млн евро тўласа кифоя.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Барселона” Иско учун 20 млн евро ва қўшимча бонуслар ҳам таклиф қилган эди.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум Испания Ла Лигасининг 22та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!