“Реал” – клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби

Ҳозиргина Японияда ўтаётган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал баси бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи финал баҳсда Мадриднинг “Реал” ҳамда Япониянинг “Кашима Антлерс” клублари ўзаро куч синашишди.

Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунлангач қўшимча таймларда Криштиану Роналду дублга эришиб “Реал”ни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ғолибига айлантирди.

Эътиборлиси, “қироллик клуби” юлдузи Криштиану Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида хет-трик қайд этган биринчи футболчига ҳам айланди.

“Реал” – “Кашима Антлерс” 4:2

Голлар: 1:0 – 9 Бензема, 1:1 – 44 Сибасаки, 1:2 – 52 Сибасаки, 2:2 – 60, пенальти Роналду, 3:2 – 97 Роналду, 4:2 – 104 Роналду.

“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Начо, 108), Модрич (Ковачич, 105), Каземиро, Кроос, Васкес (Иско, 81), Роналду (Мората, 112), Бензема.

“Касима Антлерс”:      Согахата, Уэда, Ямамото, Ниси, Седзи, Дои (Судзуки, 88), Эндо (Ито, 103), Канадзаки, Огасавара (Фабрисио, 68), Нагаки (Акасаки, 114), Сибасаки.

Огоҳлантиришлар: Рамос (55), Ямамото (58), Фабрисио (93), Каземиро (100), Карвахаль (102).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!