Риода Аргентина дербиси бўлди

 

 

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 1 603 940 АҚШ доллари бўлган турнир давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи даврасида мухлислар Аргентина теннисчиларининг ўзаро баҳсига гувоҳ бўлди. Унда Диего Шварцман ўз ҳамюрти Федерико Дельбонис билан беллашди.

Учрашув натижалари қуйидагича бўлди:

Диего Шварцман (Аргентина) - Федерико Дельбонис (Аргентина) 6:4, 7:6

Николас Киккер (Аргентина, Q) — Артур де Греф (Бельгия, Q) 6:3 6:3

Альберт Рамос (Испания, 5) — Фабио Фоньини (Италия) 6:2 6:3

Доминик Тим (Австрия, 2) - Душан Лайович (Сербия) 6:2 7:5

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!