Ривалдо: Неймарнинг трансфери шуни кўрсатдики, футболчилар келиб-кетади, аммо жамоа қолади

12 август, 13:20 1356

Ривалдо: Неймарнинг трансфери шуни кўрсатдики, футболчилар келиб-кетади, аммо жамоа қолади

Каталониянинг “Барселона” клуби тирик афсонаси Ривалдо ҳамюрти Неймарнинг ПСЖга ўтиб кетиши борасида ўз фикрларини билдирди.

“Неймар кетди. Бироқ, ўйлайманки у жамоада қанчалар муҳим рол ўйнамасин, “Барселона” унинг ўрнига муносиб футболчи топишга қодир. Қолаверса, бу трансфер футболчилар келиб кетиши, жамоа эса қолишини яна бир бор кўрсатиб қўйди.

Бошқа томондан эса Неймарнинг трансфери “Барселона”нинг иқтисодий юксалишига ва янги футболчилар сотиб олишига ёрдам берди”, - дейди “Бунёдкор” клуби собиқ сардори.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймарнинг трансфери учун "Барселона"га 222 млн евро товон пули тўлайди.