Роббен: "Бавария"дагилардан ҳеч ким шартномани узайтириш борасида оғиз очмаяпти

Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Арьен Роббеннинг сўзларига кўра унинг немис грандидаги келажаги ҳамон сўроқ остида қолмоқда.

“Ҳали клуб билан музокаралар ўтказганимиз йўқ. “Бавария”дан ҳали ҳеч ким шартномани узайтириш борасида менга оғиз очгани йўқ. Шунинг учун мен воқеалар ривожини ҳотиржам кузатишда давом этяпман. “Бавария” билан келишувни узайтиришим кўп омилларга боғлиқ. Масалан, жамоани келгуси мавсум ким бошқариши ҳам муҳим аҳамиятга эга”, - дейди голландиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роббеннинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!