Рожер Федерер иккинчи ғалабасига эришди

15 ноябрь,2017, 12:55 81

Рожер Федерер иккинчи ғалабасига эришди

Англиянинг Лондон шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган якуний турнирнинг навбатдаги баҳслари якунланди.

Соврин жамғармаси 8.000.000 АҚШ доллари бўлган турнирнинг Борис Беккер гуруҳида АҚШ вакили Жек Сок хорватиялик Марин Чилични 5:7, 6:2, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида тажрибали Рожер Федерер (Швейцария) германиялик рақиби Александр Зверевни 7:6, 5:7, 6:1 ҳисобида енгди.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.