Ромелу Лукаку "МЮ"даги илк ўйинида жамоасига ғалаба келтирди (Видео)

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси АҚШдаги турнесини бошлади. 

Жозе Моуриньо жамоаси маҳаллий "Реал Солт Лейк" футболчиларига қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиннинг 20-дақиқасида мезбонлар вакили ҳисобни очган бўлса, 9 дақиқадан кейин Генрих Мхитарян мувозанатни тиклади. 38-дақиқада Ромелу Лукаку "МЮ" сафидаги илк голини киритди.

Бельгиялик футболчининг голи "Манчестер Юнайтед"га ғалаба келтирди. 

"Реал Солт Лейк" (АҚШ) – "Манчестер Юнайтед" (Англия) – 1:2

Голлар: 1:0 – Силва (20), 1:1 – Мхитарян (29), 1:2 – Лукаку (38)

"Қизил иблислар" икки бўлимда икки хил таркибда ҳаракат қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!