Роналду энг зўр футболчи!
21 март, 09:00 | 479
 

Португалия терма жамоаси ва "Реал" клуби етакчиси Криштиану Роналду  шахсий совринларини яна биттага кўпайтириб олди.

32 ёшли ҳужумчи Португалиянинг 2016 йилдаги энг зўр футболчиси деб топилди. Роналду ўтган мавсумда Европа чемпионлар лигаси ва Европа чемпионатида ғолиб чиқди. Бундан ташқари "Олтин тўп" ва ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси совринларини ҳам қўлга киритди.

Португалиянинг энг яхши ёш ўйинчиси соврини "Бавария"нинг 19 ёшли португалиялик ярим ҳимоячиси Ренату Санчешга насиб этди.

Португалия терма жамоасини Европа чемпионига айлантирган бош мураббий Фернанду Сантуш энг яхши мураббий номинацияси ғолиби бўлди.

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002