Роналду янги севгилисини ҳаммага "кўз-кўз" қилди
10 январь 10:38 | 1576
 

 

Машҳур шахсларнинг шахсий ҳаёти доимо мухлислар эътиборида бўлади. Хусусан, ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси, деб тан олинган "Реал" етакчиси Криштиану Роналдунинг муҳаббат бобидаги юришлари ҳам кўпчиликни қизиқтириб келади.

 

 

Маълумки, Криштиану Роналду бир неча ойдан буён Жоржина Родригес билан яқин муносабатларини сақлаб келмоқда. Португалиялик суперфутболчи шу пайтгача бирор марта ўз севгилисини расмий тадбирларга таклиф қилмаган эди. Бунгача мухлислар Роналдуни бир марта футбол учрашувини томоша қилишга Жоржина билан билан келганига гувоҳ бўлишган холос.

 

 

Мана энди Роналдунинг ўзи испан гўзали билан муносабатлари мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилди шекилли Жордина Родригесни муҳим тадбир - дунёдаги барча футбол мухлису мутахассислари кузатган ФИФАнинг энг яши футболчисига соврин топшириш маросимига бирга олиб келди.

 

 

Албатта, Роналдунинг бу иши ҳеч кимни бефарқ қолдиргани йўқ. Жоржина Родригес эса муҳаббати туфайли бир кунда ўта машҳур шахсга айланди.

 

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002