Роналдунинг дўстини икки йилга қамашди

 

Нидерландия Олий суди "Реал" етакчиси Криштиану Роналдунинг энг яқин дўсти, кикбоксинг устаси Бадр Харини икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Унга кўра, спортчи ярим йил қамоқда ўтиради ва қолган бир ярим йилни шартли равишда озодликда ўтайди.

Марокашлик кикбоксчи 2012 йилда икки марта босқинчилик қилганликда айбланди. Харининг ўзи суд мажлисига келмади.

Бадр Хари 2015 йилда ҳам босқинчиликда айбдор, деб топилиб, қамоққа олинган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!