Россиялик гўзал уч соат бир миллион доллардан кўп маблағ эгаcи бўлди

 

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида юқори нуфузли "BNP Paribas Open - 2917" халқаро турнирининг финалида икки россиялик теннисчи - Елена Веснина ва Светлана Кузнецова ўзаро рақобатлашди.

Финал учрашуви кескин ва муросасиз курашлар остида уч соату бир дақиқа давом этди. Истеъдодли Елена Веснина тажрибали рақибасига қарши ҳужумкор ўйин кўрсатди ва беллашувни 6:7, 7:5, 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Бу ғалаба эвазига фаолиятидаги учинчи совринини қўлга киритган Елена Веснина 1000 рейтинг очкоси ва бир миллион бирюз етмиш бешминг АҚШ доллари миқдоридам мукофот жамғармасига ҳам эга бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!