Руни жазосини ўтамоқда

Англиянинг “Эвертон” клуби ҳужумчиси Уэйн Руни маст ҳолда автомашина бошқаргани учун суд томонидан ҳукм қилинган 100 соат бепул ишлаб бериш жазосини ўташни бошлади.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи яшаш жойидан унча узоқ бўлмаган қариялар уйида ишлашни бошлади. Унга қариялар уйининг боғидаги ўриндиқларни рангга бўяб чиқиш вазифаси топширилди.

Эслатиб ўтамиз, даставвал Рунига 2 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасида маҳрум қилиш жазоси тайинланиши айтилган эди, бироқ кейинчалик судда унинг жазоси 100 соат бепул ишлаб бериш жазосига алмаштирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!