Рус гўзалини олимпия олтин медалини олиб қўйиб, ўзини спортдан ҳайдашди

 

 

Россиялик енгил атлетикачи Мария Савинова 2012 йилги Олимпия ўйинларидаги ғалабаси бекор қилиниб, қўлга киритилган олтин медаль олиб қўйилди. Спортчи қизнинг ўзи тўрт йилга спортдан ҳайдалди.

Спорт арбитраж судининг расмий маълумотига қараганда, Мария Савинова узоқ муддат давомида допинг қоидаларини бузгани аниқланган.

- Мария Сасинова-Фасонованинг 2010 йилнинг 26 июлидан 2013 йилнинг 19 августига бўлган муддат мобайнида допинг қоидаларини бузгани исботланди, - дейилади Спорт арбитраж суди баёнотида. - Бунинг оқибатида спортчининг бу муддат ичида қўлга киритган барча натижалари бекор қилинади.

800 метрга югуриш бўйича Олимпия ўйинлари ғолибаси бўлган россиялик спортчи юқорида кўрсатилган муддатда жаҳон ва Европа чемпионатларида эришган барча совринларидан ҳам маҳрум этилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!