Рустам Қосимжонов издошлари рақибиларини доғда қолдирмоқда

 
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Россиянинг Сочи шаҳрида давом этаётган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда.
 
Мазкур нуфузли чемпионатда йигирмадан зиёд давлатдан беш юздан ортиқ ёш спортчи ғолиблик учун ўзаро баҳслашмоқда.
 
Чемпионатнинг иккинчи тур якунларига кўра, етти ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда бирйўла тўрт шахматчимиз икки очкодан жамғарган ҳолда кучлилар қаторида бормоқда. Алихон Авазхонов қирғизистонлик Султай Чингиз ва россиялик Аҳмет Таскулиндан устун келган бўлса, Ҳумоюн Бегмуродов Шри-Ланка вакили Эмал Имандив Диссанаяке ва қозоғистонлик Адил Сатибалдини енгди.
 
Шунингдек, Ҳумоюн Синдоров ва Рофиқжон Усмонов ҳам дастлабки икки партияни ғалаба билан якунлади. Шаҳромбек Каримов ҳисобида ҳозирча бир очко бор.
 
Етти ёшгача қизлар мусобақасида Афрўза Ҳамдамова ва Нозима Валиева етакчилар қаторида бормоқда. Афрўза россиялик Милана Фоминих ва хитойлик Ийнинг Ченгни енгди. Нозима россиялик шахматчилар Изабелла Дандиш ва Анна Брюхановани мағлубиятга учратди. Ушбу ёш тоифасида қатнашаётган яна бир шахматчимиз Одина Олимова ҳозирча бир очко жамғарди.
 
Ўз ёш тоифасида Жавоҳир Синдоров ва Умида Омонова 2 очко, Абдулбосит Шарифжонов, Султон Турсунов, Суҳробжон Авалбоев, Нодирбек Абдусатторов, Зилола Актамова 1,5 очко, Акобирхон Сайдалиев, Муродбек Рашидов, Олмос Раҳматуллаев, Файзулла Ҳалимжонов, Мирфайз Суннатов, Музаффар Эминжонов, Нодирбек Ёқуббоев, Маржона Азизқулова, Самирабону Олимжонова, Омина Назарова, Дилбар Ҳамроева, Асал Салимова 1 очко, Фотиҳ Абдухолиқов, Машҳур Ҳайитов ва Умар Исомов 0,5 очкодан жамғарди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!