Рустамнинг "олтин"лари (фото)

Шу йилнинг 12-18 декабрь кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада миллий терма жамоанинг 6 нафар иштирокчиси иштирок этди.

+105 кг.дан юқори вазнда ҳамюртимиз Жангабаев Рустам ғолибликни қўлга киритди. Рустам даст кўтаришда 190 кг.ни забт этди. Силтаб кўтаришда эса 240 кг.лик маррани эгаллади. Жами 430 кг. натижа кўрсатган Рустам Жангабаев олтин медалга сазовор бўлди.

Бундан бир неча соат олдин Тошкент Халқаро аэропортида оғир атлетикачиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Фотомухбиримиз объективга муҳрлаган фотолавҳаларни томоша қилинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!