Сабина Шарипова 1 кунда 2 ғалабани қўлга киритди

13 сентябрь,2017, 14:17 209

Сабина Шарипова 1 кунда 2 ғалабани қўлга киритди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Хитойнинг Гуиянг шаҳрида аёллар ўртасида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова бугун ушбу турнирнинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида хитойлик Жиаху Луга қарши кортга чиқди. 1 соат 1 дақиқа давом этган беллашувда Сабина 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди ҳамюртимизга чорак финалда Фанг Йин-Хун(Хитой) - Ху Лиу Сун(Хитой) қарама-қаршлигида ғолиб чиққан теннисчи рақиблик қилади.

Шарипова бугун жуфтлик баҳсларида ҳам иштирок этди. Беларуслик Лидзия Морозава билан дуэт ҳосил қилган Сабина чорак финалда хитойлик теннисчилардан иборат бўлган Юки Шенг/Вушуанг Женг дуэтига қарши кортга чиқди.

Теннисчилар 1 соат 4 дақиқа кортда тер тўкишди. Якунда Сабина/Лидзия дуэти 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.