Сабина ва унинг шериги энди рақибларга айланишди

Хитойнинг Гуиянг шаҳрида давом этаётган мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этадиган турнир ўз поёнига етиб бормоқда. 

Бугун мусобақанинг яккалик баҳсларида ярим финал ўйинлари ўтказилди. Ҳамюртимиз Сабина Шарипова саралашдан чиққан хитойлик Жанлан Веи устидан 6:3, 6:1 ҳисобида устун келди. Теннисчимиз бунга эришиши учун кортда 1 соат 11 дақиқа ҳаракат қилди.

Энди унга финалда беларуслик Лидзия Марозава рақибалик қилади. Эътиборлиси, ушбу икковлон кеча жуфтлик баҳсларида ғолибликка эришган эдилар.

Энди эса улар ўзаро рақибларга айландилар. Ушбу ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 7.00 старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!