Саидаъло бош соврин учун курашга қўшилди

 

Баҳрайнда "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнирнинг саралаш мусобақаси якунланди. Мусобақада иштирок этаётган истеъдодли теннисчимиз Саидаъло Саидкаримов асосий тўр йўлланмасига эга бўлди.

Саидаъло саралаш беллашувларида испаниялик Альваро Буэно Гилни 6:0, 6:3 ва қатарлик Муса Шанан Зайдни 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва асосий тўрда қатнашадиган бўлди.

Мусобақада қатнашадиган яна бир ҳамюртимиз Санжар Файзиев беллашувларни асосий тўрдан бошлайди ва биринчи учрашувда швейцариялик Ария Харажчига қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!