Самбо бўйича жаҳон чемпионатида медалларимиз сони учтага етди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, айни дамда Сочидаги “Айсберг” муз саройида самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Мазкур дунё биринчилигига жаҳоннинг 93 давлатидан 1000 нафардан ортиқ спортчи ўзаро кураш олиб боришмоқда.

10 ноябрь куни старт олган мусобақанинг илк кунида вакилларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган эди.

Иккинчи кунги беллашувлар якунларига кўра жанговар самбо баҳсларида Ҳакимжон Исмоилов (+100 кг) терма жамоамиз ҳисобига битта бронза медалини қўшиб қўйди.

Бугун қуйидаги вазн тоифаларида ғолиблар аниқланади.

Аёллар: 56, 68, +80 кг
Эркаклар: 62, 82, +100 кг
Жанговар самбо: 52, 68, 90 кг.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию