Санжар кучли рақибни 2,5 соат “қийнади”

Россия Федерацияси пойтахти – Москва шаҳрида “Кремль” кубоги турнири старт олди. Кеча мазкур турнирнинг саралаш босқичидан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси – Санжар Файзиев ҳам мазкур турнирда иштирок этди. Унга саралашда қозоғистонлик Михаиль Кукушкин рақиблик қилди.

Санжар АТР рейтингида ўзидан 207 ўрин юқорида турган теннисчига қарши 2 соат 21 дақиқа баҳс олиб борди.

Жуда ҳам қизиқарли тарзда кечган баҳсда афсуски ҳамюртимиз 4:6, 6:1, 6:7 ҳисобида мағлуб бўлди ва яккалик баҳсларида ўз юришларига якун ясади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!