Санжар россиялик рақибини тўртинчи бор мағлуб этди

 

Қарши шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ташкил этилган "Фьючерс" турнирининг асосий тўр беллашувлари бошланди.

Мусобақада иштирок этаётган ҳамюртларимиздан Санжар Файзиев биринчи даврада Россия вакили Денис Мацукевич билан рақобатлашди. Бир соатдан ошиқ давом этган учрашувда ўзбекистонлик ракетка устаси 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Бу Санжар ва Дениснинг ўзаро тўртинчи учрашуви бўлди. Санжар ҳозирча беллашувларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилиб келмоқда.

Тажрибали теннисчимиз Темур Исмоилов яна бир ҳамюртимиз Амал Султонбековни 6:3 6:0 ҳисобида доғда қолдирди ва иккинчи даврада ўйнайдиган бўлди.

Теннис маликалари Қарши кортларида маҳорат кўрсатмоқда

Мусобақаларни муваффақиятли бошлаган эстониялик Владимир Иванов, беларуслик Дмитрий Жирмонт, сербиялик Мики Янкович ҳам иккинчи босқич йўлланмасига эга бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!