Санжар ва Фаррух Ахшободда медаллар учун курашади
Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида теннис баҳслари ҳам ўзининг қизғин палласига кирди.
Ҳамюртимиз Санжар Файзиев чорак финал босқичида гонгконглик Хонг Китга қарши кортга чиқди. Қийин кечган баҳсда Санжар 6:7, 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Файзиев ярим финалда қозоғистонлик ва хиндистонлик тенничидан бири билан рўбаро келади.
Илгарироқ, Фаррух Дўстов қозоғистонлик Денис Евсеевни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этган ҳолда, ярим финалга чиққан эди.
Унга финал учун кечадиган ўйинда хиндистонлик Сумит Нагаль рақиблик қилади.
Фикрлар