Серхио Рамос бу сафар рақиб дарвозасини ишғол этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi


Ла лиганинг 19-тур баҳслари доирасида "Реал Мадрид” ўз майдонида “Малага” клубини қабул қилди. Қизиқарли ўтган бу баҳсда “қироллик клуби” вакиллари 2-1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва турнир жадвалидаги ўринларини янада мустаҳкамлаб олишди.

Таъкидлаш жоизки, «Реал Мадрид”нинг иккала голига ҳам испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос муаллифлик қилди. Биринчи бўлимнинг сўнгги ўн дақиқасида Тони Кроос ассистентлигида Рамос рақиб дарвозасини икки бор нишонга олди ва бу голлар якунда “Реал Мадрид”га ғалаба олиб келди.

Ўйиннинг 63-дақиқасида меҳмон жамоа вакили Хуанпи Аньор ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, бироқ қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос Ла лиганинг 18-туридан ўрин олган "Севиля“га қарши баҳсда ўз дарвозаси ишғол этиб қўйган эди.

 

Реал Мадрид – Малага 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 35 Рамос, 2:0 – 43 Рамос, 2:1 – 63 Аньор.

Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело (Иско, 25), Начо, Рамос, Модрич (Ковачич, 78), Каземиро, Кроос, Васкес, Роналду, Бензема (Мората, 82).

Малага: Камени, Вильянуэва, Луис, Росалес, Хуан Карлос (Демичелис, 73), Камачо, Ресио, Форнальс, Аньор, Чори Кастро (Хони Родригес, 67), Пеньяранда (Сантос, 79).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (37), Хуан Карлос (39), Камачо (78), Сантос (85), Васкес (85).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!