Шақири: "Ливерпуль" ЕЧЛда ғолиб чиқиши мумкин

"Ливерпуль" клуби янги футболчиси Шердан Шақири жамоанинг келаси мавсумдаги асосий вазифаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Умид қиламанки, мен Европа чемпионлар лигасида яна муваффақият қозонаман. (Шақири "Бавария" билан 2013 йилда турнирда ғалаба қозонган – "SPORTS.uz"). Мен бунда қандай ҳиссиётлар бўлиши биламан.

– Бу ажойиб таассуротлар! Бизнинг бунга кучимиз етади. Жамоамизда яхши футболчилар кўп. Янги мавсумни сабрсизлик билан кутяпман. Якунда эса совринлар ютамиз.

– Асосий таркиб учун рақобат осон бўлмайди. "Ливерпуль"да ҳар ким бунинг учун курашади. Бироқ бундан кўра, муваффақият қозониш муҳимроқ. Бутун мавсум учун ҳар бир футболчи керак бўлади, – дейди Шакири Sky Sports нашрига.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию