Шомуродовга кўпроқ имкон беришди

Кеча Россия Премьер-Лигаси 7-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” жамоаси ўз майдонида “Краснодар”ни қабул қилди.

Учрашувда ҳисоб очилмади. Биз учун эътиборли жиҳати шундаки, Шомуродов бу баҳсда 77-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди ва олдинги баҳсларга нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди.

Россия Премьер-Лигаси. 7-тур

Ростов – Краснодар 0:0 (0:0, 0:0)

Ростов – Песьяков, Паршивлюк, Мевля, Ингасон, Бобен, Устинов, Калачев, Юсупов, Гацкан (Могилевец, 46), Зуев (Думбия, 67), Дядюн (Шомуродов, 77).

Краснодар – Синицин, Петров, Мартинович, Гранквист, Рамирес, Ристич (Жоаозиньо, 45), Жигулев, Газинский, Мамаев, Игнатьев (Смолов, 61),Классон (Иван, 84).

Огоҳлантиришлар: Мартынович (35), Дядюн (42).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!