Швейцария кортлари Истоминга омад келтирмоқда

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Швейцариянинг Гштаад шаҳрида АTP туркумидан ўрин олган турнир давом этмоқда.

Бугун ушбу турнирнинг иккинчи давра ўйинларига старт берилди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси иккинчи даврада германиялик Дастин Браун қаршилигини енгиб ўтди – 6:3, 6:1.

Истоминга немис теннисчисини ютиши учун 41 дақиқа кифоя қилди. Қайд этиш жоиз, илк даврда ҳамюртимиз италиялик теннисчини 56 дақиқада мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!