"Сўғдиёна" эртага ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

Тошкентда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда. Йиғин давомида жамоа бир нечта назорат учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Булардан бири 26 июль куни "Нефтчи" жамоасига қарши бўлиб ўтди. Унда "Сўғдиёна" дуранг натижага қайд этган эди.

Жамоа эртага "Шўртан"га қарши назорат учрашувини ўтказади. Баҳс 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!