Суарес Абдулҳақ Нури билан тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлади (фото)

Айни дамда "Барселона" шарафини ҳимоя қилаётган "Аякс" клуби собиқ ҳужумчиси Луис Суарес амстердамликларнинг 20 ёшли футболчиси Абдулҳақ Нурини қўллаб-қувватлади. Уругвайлик футболчи ўзининг "инстаграм"даги саҳифасига ўзи ва Клас-Ян Хунтелар Нурининг ёшлигида тушган суратини жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, шифокорлар Нурининг ҳолати ўта оғир эканлиги ҳақида айтишмоқда. Гап шундаки, футболчи катта эҳтимол билан қайтиб юра олмаслиги, гапира олмаслиги ва одамларни таний олмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!