Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетди

12 сентябрь, 18:13 301

Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетди

Таэквондо ITF бўйича терма жамоамиз аъзолари Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ва катталар ўртасида Жаҳон чемпионатига жўнаб кетди.

Терма жамоадан ўғил болалар таркибидан Умид Ғаниев, Мирасил Мираҳимов, Миродил Собиров, Жаҳонгир Суратов, Акмалхўжа Ҳамидов, Иброҳим Ниғмонов, Суннатило Акромов, Муҳаммадрашод Акромов, Азиз Гуломов, Лазиз Гуломов, Умар Абдувоҳидов, Азиз Шуҳратов, Ойбек Абдуқодиров, Амирхон Шокомилов Акбаров, Абдулазиз Файзиев, Муҳаммадризо Лутфилаев, Ҳамидуло Абдусаторов Абдураҳмон Рихсибоев, Абдулоҳ Исломов, Фаррух, Анвар Тоҳиров ўрин олган бўлса, Ойноз Ғаниева, Мадина Миравзалова қиз болалар таркибидан ўрин олган.

Терма жамоага Исроилов Бахтиёр бошчилик қилаётган бўлса, Лазиз Ҳасанов, Абдуазим Исроилов мураббийлар таркибидан жой олишди.