“Tashkent Challenger”. Истоминни мағлуб этган теннисчи турнир ғолиби бўлди

 

Республика олимпия захиралари теннис мактабида бир ҳафта давомида юртимиз ва жаҳон теннис ихлосмандларини диққат марказида бўлиб турган “Таshkent Challenger” турнири ниҳоясига етди.

Бугун мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг яккалик баҳсларида финал ўйини бўлиб ўтди.

Унда ярим финалда ҳамюртимиз Денис Истоминни мағлуб этган Гилльермо Гонсалес-Лопес польшалик Камил Мажчрзакка қарши кортга чиқди. 1 соат 32 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда испаниялик теннисчи 6:1, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир ғолибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!