Теннис маликалари Қарши кортларида маҳорат кўрсатмоқда

Қарши шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимидаги турнирда саралаш беллашувлари якунланди.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган теннисчиларимиздан тўрт нафари асосий тўр беллашувларига йўлланма олди.

Саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинларида Арина Фольц австралиялик Александра Валтерсни 6:2, 6:0, Альбина Хабибуллина қозоғистонлик Александра Гринчишинани 6:1, 0:6, 6:3, Камола Умарова беларуслик Ева Александровани 7:5, 3:6, 6:3, Сарвиноз Саидхўжаева америкалик Александра Райлейни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Тўрт нафар теннисчимиздан ташқари, асосий тўр баҳсларида Нигина Абдураимова, Ясмина Каримжонова, Милана Масленкова, Полина Меренкова, Лайло Баҳодирова каби маҳоратли ракетка усталари ҳам иштирок этади.

SPORTS.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!