Теннисчи қизларимиз бош совринни кўзламоқда

Истеъдодли теннисчиларни жамлаган "Capital Cup - 2017" турнирида ўзбекистонлик теннисчилардан яна икки нафари чорак финал босқичига чиқди.

Қозоғистондаги турнирнинг яккалик беллашувларида ҳамюртимиз Милана Масленкова мезбонларнинг ишонган теннисчиси Аделаида Аллахвердиевага қарши кортга чиқди. Учрашувда Милана 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Яна бир истеъдодли спортчимиз Олеся Ким россиялик Мая Горбунова билан рақобатлашиб, рақибасини 7:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жуфтлик беллашувларида Милана Масленкова Лайло Баҳодирова билан ҳамкорликда россиялик Екатерина Никифорова ҳамда Мария Ткачеевани 7:6, 6:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Ясмина Каримжонова мезбонлар вакиласи Дарья Детковская билан бирга Россиядан келган Ксения Михайлова ва Александра Мироновани 6:1, 6:2 ҳисобида енгди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!