Теннисчилар бир ҳафта курашган соврин гитара бўлиб чиқди

 

АҚШда мукофот жамғармаси 642 750 АҚШ доллари бўлган "Memphis Open - 2017" халқаро турнири мезбон теннисчи ғалабаси билан якунланди.

Бош соврин учун ўтказилган учрашувда истъдодли ёш теннисчи Райан Харрисон грузиялик Николоз Басилашвилига қарши кортга чиқди. Ушбу баҳсда Николоз мезбон теннисчисига етарчилича қаршилик кўрсатолмади. Аксинча, ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнаган Райан Харрисон 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

24 ёшли америкалик теннисчи фаолиятидаги илк соврин - Гитара билан бир қаторда 114,595 АҚШ доллар миқдорида мукофот пулига ҳам эга бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!