The Sokhibov блоги. У яна ортга қайтди... Энди ҳайдаб кўринг-чи...

24 октябрь,2017, 21:30 1456

The Sokhibov блоги. У яна ортга қайтди... Энди ҳайдаб кўринг-чи...

Юпп Хайнкес қўл остидаги “Бавария” жуда кўпчиликнинг хотирасида энг яхши жамоа сифатида муҳрланиб қолишга улгурган, албатта. ЕЧЛда Лондоннинг “Челси”сига бой берилган ғалаба шунчаки бахтсиз тасодиф ва улкан омадсизлик маҳсули бўлди, холос. Аммо Ди Маттеонинг “Челси”си кўрсатган ўйинига Моуриньо ҳам ҳавас қилса арзийди. Бу айни ҳақиқат. Қарши чиқиб ҳам кўринг-чи!

Клоппнинг “Боруссия”си билан бўлган финал баҳси эса нақ даҳшатнинг ўзгинаси эди. Ўшанда ҳам “Барселона” билан тўқнашув “Бавария” нинг фойдасига 7:0 ҳисоб билан ҳал бўлганди. Мавсум якунига келиб, Хайнкес амакининг Гвардиолага ўз ўрнини бўшатиб бериши аён бўлди. Этларнида жунжуктириб юборадиган совуқ хабар эди бу.

Шу ўринда эслатиб ўтсак: Юппдан “Барселона” билан бўладиган баҳсларда Гвардиоланинг роли ҳақида сўрашганда  у:  “Гвардиола — яхши мураббий, аммо мен ҳам футбол соҳасида анча-мунча нарсанинг фарқига бораман”, деб камтарона жавоб берган эди.

“Бавария” шунчалар агрессив ўйин кўрсатди-ки, худди шу таркиб билан яна бир-икки йил Европада Хайнкеснинг мушугини ҳеч ким пишт дея олмасди, чунки унинг жамоаси майдонда мукаммал тарзда ўйин кўрсата олишига ишонмасликнинг иложи йўқ эди. Афсуски у ўша йили хайрлашди-ю, кетиб қолди...

Уни қанчадан-қанча мухлислар орзиқиб кутганини ўзи ҳам сезгандек бўлди, чоғи. У яна қайтиб келди. Энди буёғи нима бўлар экан?

Хайнкес фаолиятидаги иккинчи улкан ютуқнини “Бавария” билан Чемпионлар лигасида қўлга киритган эди. 1998 йилда Хайнкес раҳбарлигидаги “Реал” Марчелло Липпи бошчилигидаги “Ювентус”нинг бурнини “чиройли” қилиб ерга ишқалаб қўйганди. Ўшанда “Ювентус” кетма-кет учинчи маротаба ЕЧЛга чиққанди (эътиборли томони, учта финалдан атиги биттасида уларга омад кулиб боқди, холос. Қолган икки финалда немислар раҳбарлигидаги клублар ғалабани илиб кетишди: Хитцфельд қўл остидаги “Боруссия” ва Хайнкес тарбиясига олган “Реал”). Шундан ҳаволанибми, финалда бошқа жамоаларни назарига илмаётган “Ювентус”ни “Қироллик клуби” яхшигина таъзирини бериб қўйди. Юппнинг машаққатли меҳнати самараси ўлароқ Миятович томонидан  киритилган гол “Галактикос”га ғалаба олиб келди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: 1998 йилда Зидан “Ювентус” таркибида тўп сурган эди. Улар ҳозир топ-клублар ва терма жамоаларда мураббий сифатида ишлаб келмоқда (Мисол учун, Зидан, Конте, Дешам, Индзаги).

Жорий мавсумда Хайнкеснинг анча-мунча тер тўкишига тўғри келади. Чунки мавсумнинг қоқ ўртасига келганда “бурнидан тортса, тўкилиб кетай деб турган” жамоани эпақага келтириш осон иш эмас. Бироқ немис ўз номи билан немис, улар қисқа фурсат ичида барчасини жой-жойига қўйишади, мувозанатни ростлашади ва унча-мунчанинг ҳавасини келтирадиган натижани кўрсатишади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Қарши чиқиб ҳам кўринг-чи!

Ўшал дамлар (Хайнкеснинг жамоаси испан клубларини додини берган эди)

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.