Тўлқин Қиличев: Ўзбекистон чемпионатидан сўнг терма жамоамиз таркиби 60-70%га ўзгаради

  • 7 октябрь, 2017, 11:55
  • 0
  • Бокс

Актау шаҳрида Шокир Болтекул хотирасига бағишланган халқаро турнирга Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан йўл олган эди ва вакилларимиз 9 нафари мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келишди. Терма жамоамиз устози Тўлқин Қиличев aktausport.kz га  берган интервьюсида жамоанинг 2017 ва 2018 йилларга мўлжалланган мақсад ҳамда вазифалари ҳақида тўхталиб ўтди.

– Актауга жамоайингиз биринчи рақам остида ташриф буюришди, бу нима билан боғлиқ ва турнир олдидан қандай вазифалар қўйилган эди?

– Мангистау вилояти билан илиқ муносабатлар йўлга қўйилган. Ўзбекитсон терма жамоаси мусобақанинг доимий иштирокчиси ҳисобланади. Бу турнирда ҳар йили МДҲ ва уларга яқин давлатлардан энг кучли боксчиларни ўзига чорлайди. Ўз вақтида бу мусобақада бизнинг номдор боксчимиз Олимпиада совриндори Рустам Саидов ҳам қатнашган. Муҳтарам Марат Жакиев шахсан бизни юбилей турнирига таклиф қилди ва биз мураббийлар штаби билан келишиб кучли таркибни олиб келишга қарор қилдик. Йигитлар олдига аниқ медаллар вазифаси қўйилмади. Уларга ватанимиз, ўзбек бокси шарафи учун рингга чиқишлари айтилган. Бунинг учун бор имкониятларини ишга солиб, кўпроқ олтин медалларни жамғариш зарур.

– Турнирга Дўсматов, Ғиёсов, Мелиқўзиев келишмади. Сабаби нимада?

– Ўзингизга маълум, Гамбургдаги жаҳон чемпионатида улар финалгача етиб боришди ва ҳари бири 3-4 тадан жанг ўтказишди. Улар дам олишлари керак ва юртимизда улар иштирок этишлари керак бўлган кўплаб маданият ва спорт тадбирлари бор.

– Ёзда Астанада ўтган бокс бўйича Президент кубогида Ўзбекистон термаси 3-4 таркиб билан иштирок этди. Нима учун Астанага етакчилар келишмади?

– Ўша вақтда етакчилар Гамбургдаги жаҳон чемпионатига тайёгарлик кўришаётган эди. Машғулотлар жараёни қизғин паллага кирган пайт эди. Жамоа юқори жанговар тайёргарликда эди. Миллий терма жамоа бокс тили билан айтганда казармадаги ҳолатга ўтган эди (кулади) ва шунинг учун аралаш таркибни юбордик.

– Миш-мишларга кўра, терма жамоанинг ҳозирги таркиб аъзоларидан кўпчилиги профессиональ боксга ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақиқатга қанчалик тўғри келади? Уларнинг номларини айта оласизми?

– Ҳа, бу ҳақиқат, терма жамоамиз етакчиларининг кўпчилиги профессиональ рингда кучини синаб кўришмоқчи. Ҳар кимнинг ўз танлови бор. Ҳаётдаги мақсади ва бошқалар. Агар улар шуни хоҳлашса, биз уларни ушлаб ўтирмаймиз. Ҳар қандай ҳолатда хурсанд бўламиз. Океанорти (АҚШ) промоутерлик ташкилотлари Муроджон Ахмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Исроил Мадримов ва бошқа боксчиларизга қизиқиш билдирмоқда, аммо яна бир бор айтаман ноябрь охирида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади ва чемпионат якунларидан сўнг кимнинг профессионал боксга ўтиши ёки қолиши аниқ бўлади. Бундан ташқари чемпионатдан сўнг терма жамоамиз такриби 60-70 %га ўзгаради.

– Сиз айтдингизки, таркиб 60-70 %га ўзгаради. Демак, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирги таркибни алмаштириш учун яхши ва кучли захира таркибга эга эканда?

– Сўзсиз, термада рақобат бўлиб келган ва бўлади. Бизда иқтидорли ёшлар кўп. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида боксчиларимиз олтин медаллар бўйича биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Билолбек Мирзараҳимов 2016 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, Отабек Холматов ва бошқа кўплаб боксчиларимиз терма жамоамизнинг етакчилари бўлишга тайёр.

– Актаудаги турнир чорак финал жангларидан сўнг 9 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалга йўл олишди. Бу кутилганмиди ёки тасодифми?

– Федерациямиз раҳбариятида ўзгаришлар бўлди. Янги раҳбар Шерзод Тошматов бизни қўллаб-қувватлайди ва мамлакатимизда боксни ривожлантириш учун барча имкониятларни амалга оширади. Бу мусобақанинг ярим финалига 9 нафар боксчимизнинг етиб келиши тасодифдан кўра, тезроқ кутилгандир. Қачон барча уюшқоқлик билан ҳаракат қилинса, бу натижа беради.

Аскар Агатаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!