Торрейрани уч клуб талашмоқда

 

 

"Сампдория"нинг 20 ёшли уругвайлик ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра Италия ва Испания клублари ўртасида талаш бўлмоқда. "Рома", "Милан" ва "Севилья" ёзги трансферлар вақтида бу футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

- Лукас жуда кучли ўйинчи, - деди футбол агенти Пабло Бентакур. - Айни пайтда унга "Рома", "Милан" ва "Севилья" жиддий қизиқмоқда. "Сампдория" ҳам уни олиб қолмоқчи. Лекин бунинг учун клуб раҳбарияти шартнома шартларини янгилаши керак.

Лукас Торрейра 2014-2016 йиллар давомида "Пескара" шарафини ҳимоя қилган. Жорйи мавсумда "Сампдория" сафида 21 та ўйин ўтказди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!