"Цементчи" "Нефтчи" ёшларини мағлубиятга учратди

Иккинчи даврага тайёргарлик кураётган "Цементчи" жамоаси бугун Кувасойда "Нефтчи" жамоаси ёшларига қарши назорат учрашувини ўтказдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мураббийлар ҳар иккала бўлимда икки ҳил таркибни майдонга тушуриб, жамоага янги келиб қушилган барча футболчиларни синовдан ўтказиб олдилар.

Назорат учрашуви бўлишига қарамай стадионга 400 дан ортиқ мухлис ташриф буюрди. 

Кизикарли кечган учрашувда қувасойликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.

"Цементчи" киритган голларга жамоа кўригида бўлиб турган Вячеслав Пурак бир бор ва Абдул Азиз Юсупов икки бор муаллифлик килдилар.

Учрашувдан сунг мураббийлар бир қатор футболчилар билан дўстона хайрлашдилар. 

Энди "Цементчи" 29 июль куни "Кукон-1912" жамоасига карши назорат учрашувини ўтказади.

Назорат учрашуви

"Цементчи" - "Нефтчи" 3-1

Голлар: Вячислав Пурак, Абдул Азиз Юсупов (2 та).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!