“Цементчи” келгуси мавсум Суперлигада ўйнайди ёҳуд қувасойликлар лицензиялаш талабларидан муваффақиятли ўтишди

Хабарингиз бор шу кунларда Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан 2018 йилги футбол мавсумида Суперлигада иштирок этувчи клубларга нисбатан қўйилган талабларнинг ҳар бир банди ижросини таъминланганлик ҳолати юзасидан  жойларда махсус камиссиялар  назорат олиб бормоқда.

Шу жумладан 7 декабр куни ЎФФ ходимлари Асқар Толибжонов, Ойбек Иброхимов ва Алишер Файзиевлардан  иборат ишчи  гурух Фарғонада бўлди ва келгуси мавсумни Суперлигада ўтказиши керак бўлган Қувасойнинг “Цементчи” жамоасида ушбу талабларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ушбу гуруҳ мазкур лицензиялаш  талабларини кўздан кечириш давомида “Цементчи”нинг турар жой базасида яратилган барча шарт-шароитлар, футбол анжомлари,  янги мавсумдан уй учрашувларини қабул қиладиган “Истиқлол” ўйингохини назорат қилдилар. Ундан ташқари  камиссия аъзолари  клуб тасарруфидаги футбол мактаби, талаб этилган ёшдаги (U-10, U-14, U-16, U-18)  футбол жамоалари, мактаб базаси, талаб этилган лицензияга (ОФК нинг “С” лицензиясига) эга мураббийлар хужжатлари, футбол мактаби майдонлари, янги ташкил этилган “Цементчи”- Woman аёллар жамоаси ва унинг таркиби,  аёлларнинг учрашувларни қабул қилувчи уй стадиони (Цементчи ўйингохи),  янги ташкил этилган “Цементчи” футзал жамоаси ва  футзал жамоасининг учрашув ўтказадиган залларини,  ва янги мавсумдан клубда  иш бошлайдиган кадрларнинг хужжатлари билан танишдилар.      

Якунда “Цементчи” профессионал футбол клуби  ЎФФ рахбарига келаси мавсумда Суперлигада иштирок этишга тайёр эканлиги тўғрисида ёзма   маълумотнома юборди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!