U-19 Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон ёшлари Тожикистон, Бангладеш, Шри-Ланка ҳамда Мальдив билан беллашади

 

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 21 апрель куни 19 ёшгача бўлган футболчилар орасида 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа маросимида ОФКга аъзо 43 мамлакат федерацияси (ассоциацияси) иштирок этди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон “B” гуруҳидан жой олиб, финал йўлланмаси учун Тожикистон, Бангладеш, Шри-Ланка ва Мальдив ороллари термаларига қарши баҳс олиб боради.

Саралаш босқичи регламентига  кўра, гуруҳда биринчи ўринни олган 10 жамоа ҳамда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши беш жамоа U-19 Осиё чемпионати мезбонига қўшилган ҳолда финал босқичига йўлланма олади.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!