UFC Энрике Да Силва ҳамда яна беш спортчи билан хайрлашди

ММАнинг UFC ташкилоти бир неча спортчи билан тузилган шартномани бекор қилди. Қуйида шартномаси бекор қилинган спортчилар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Япониялик Таканори Гоми (35-14, 4-9 UFC) енгил вазн тоифасида сўнгги беш жангда мағлубиятга учради.

Бразилялик Энрике Да Силва (12-4, 2-4 UFC) — ярим оғир вазнда ўтган сўнгги тўрт жангда таслим бўлди.

Яна бир бразилиялик Адриано Мартинс (28-9, 4-3 UFC) — енгил вазнда Рустам Хабилов ва Ислом Махачев устидан зафар қучган бўлсада, сўнгги иккита жангида имкониятни бой берди.

Бразилиялик Хакран Диас (23 6-1, 3-5 UFC) —сўнгги уч жангида енгилди.

Бразилиялик Карлос Фелипе (8-0, 0-0 UFC) — 22 ёшли бу спортчи оғир вазн тоифасида жангларда иштирок этиши керак эди. Бироқ у УФCда бирор маротаба жанг ўтказмади. Шу сабабли ҳам икки йилга дисквалификация қилинди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!