Уимблдон. Испаниялик теннисчи ғолиб(фото)

15 июль, 21:04 491

Уимблдон. Испаниялик теннисчи ғолиб(фото)

Бундан бир неча дақиқа илгари “Катта дубулға” туркумидан ўрин олган Уимблдон турнирининг аёллар ўртасидаги баҳслари тугади.

Финалга ақшлик Винус Уильямс хамда испаниялик Гарбинье Мугурусалар етиб келишди. Бош соврин учун кечган баҳсда Мугуруса америкалик теннисчини 1 соат 17 дақиқа давом этган ўйинда 7:5, 6:0 ҳисобида мағлуб этди ва Уимблдон ғолибига айланди.

Қайд этиш жоиз, Мугуруса учун бу фаолиятида давомида қўлга киритган иккинчи “шлем” бўлди. Бунга қадар у “Ролан Гаррос”да зафар қучган эди.

Уимблдон. Аёллар. Финал

Гарбинье Мугуруса (Испания) – Винус Уильямс (АҚШ) 7:5, 6:0.