Улуғбек Бақоев: Футбол - жароҳатларга бой спорт тури

Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Бухоро” (2:3) учрашувидан сўнг ўтказилган матубот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи - Улуғбек Истамович иштирок этиб, учрашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

- Тўғрисини айтсам, бу учрашувдан олдин уч маротаба мағлубиятга учраб келган эдик. Оҳирги учрашувда эса ғалабани сўнгги 4 дақиқа ичида қўлдан чиқаргандик. психологик жиҳатдан тикланиш бироз оғир кечди. Аммо, бугун йигитлар тезкор голлар киритишди. Бу ўз ўрнида ўйинни осон давом эттиришимизга сабаб бўлди. Оҳир-оқибат биз учрашувни ғалаба билан якунлашга муяссар бўлдик. Фурсатдан фойдаланган ҳолда, бугунги учрашув учун шогирдларимга ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Ушбу учрашув олдидан таркиб борасида ёки бошқа муаммолар бормиди?

- Йўқ, "Шўртан" билан ўйинга тайёргарлик жараёнида ҳеч қандай муаммоларга дуч келмадик. Барчаси, ўз ўрнида ўтди.

Шогирдларингиз барча кўрсатмаларингиз бажара олдими?

- Албатта, биз "Шўртан" тўпни яхши назорат қила олишини ва қарши ҳужумларда ҳам пухта ҳаракат қилишини йигитлар билан муҳокама қилиб олгандик. Ўйлайманки, шогирдларим бугун уларга юклатилган вазифани бажаришди уддасидан чиқдилар.

"Бухоро" жамоаси турнир жадвалида етакчи жамоалар билан совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда. Жамоангиз бу йилги мавсумда қандай мақсад ва вазифаларни кўзлаган?

- Бизнинг асосий мақсадимиз бу ҳар бир учрашувда майдонга ғалаба учун тушиш. Мавсум якунида эса, очколарни санаб бундан қандай натижа чиққанлигидан ҳулоса чиқарамиз.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида деярли барча футболчиларингиз майдонда бирин-кетин қўпол қилиб гапирадиган бўлсак "думалаб" қолганди. Шогирдларингизнинг бундай ҳаракатлари ҳам кўрсатмаларингизга асосланганмиди?

- Футбол, дейлик жуда жароҳат ва шикастларга бой спорт турларидан бири ҳисобланади. Футболчи шикастланиши ва унга тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилиши, бу оддий, талаб қилинадиган ҳолат деб ўйлайман. Бугунги ўйинда эса бундай ҳолатларнинг кузатилиши шунчаки тасодиф бўлса керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!