“Uzbek Tigers" - “Astana Arlans” ўртасидаги супержанг SPORTS.uz объективида

 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумининг энг кучли икки жамоаси - “Uzbek Tigers" ва “Astana Arlans Kazakhstan” боксчилари ўртасидаги беллашув кўплаб бокс мутахассислари ва мухлислари эътиборида турди.

Жаҳон боксида етакчилардан ҳисобланган Ўзбекистон ва Қозоғистон боксчилари WSB турнирининг жорий мавсумида ҳам совринли ўринларга даъвогар ҳисобланади.

“Astana Arlans Kazakhstan” ушбу нуфузли мусобақанинг энг тажрибали жамоаларидан ҳисобланади ва фаолияти давомида икки маротаба бош совринни қўлга киритган.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Uzbek Tigers" жамоаси дунёнинг энг кучли бокс мактаблари вакиллари қатнашаётган бу турнирга ўтган йили қўшилди ва ярим финалга етиб борди.

“Uzbek Tigers" боксчиларининг бу йилги жанглари мухлису мутахассисларимизга манзур бўлмоқда. Айниқса, жорий мавсумда умуман мағлубиятга учрамаган “Astana Arlans Kazakhstan” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда "Ўзбек йўлбарслари" қўлга киритган натижа боксчиларимизнинг юқори салоҳияти ва имкониятидан далолат беради.

Ўзбекистонлик бокс мухлислари SPORTS.uz ахборот портали тайёрлаган видео ва фото репортажлари орқали “Uzbek Tigers" ва “Astana Arlans Kazakhstan” жамоалари баҳсини бафурча томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.

 

SPORTS.uz ахборот портали Ўзбекистон бокс федерацияси билан ҳамкорликда "Uzbek Tigers"жамоаси фаолиятини кенг ёритишда давом этади. Сайтимиз "Uzbek Tigers" жамоасининг уй учрашувларини тўғридан тўғри видеотрансляция қилишни йўлга қўйди.

SPORTS.uz сайтини кузатиб боринг ва барча янгиликлардан ўз вақтида бохабар бўлинг!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!