Вадим Афонин жамоаси “Спартак”ни мағлуб эта олса ҳар бир футболчи 450 минг рубль мукофот олади

Ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп сурадиган “Оренбург” клуби Россия премьер-лигасининг навбатдаги турида мусобақа пешқадами Москванинг “Спартак” клубига қарши ўтказишади. Берилган маълумотларга кўра агар “Оренбург” Москвадан 3 очко олиб қайтишга эришса, у ҳолда жамоанинг ҳар бир футболчиси 450 минг рубль миқдорида мукофот билан тақдирланади.

Таъкидлаш керакки, агар томонлар дуранг натижани қайд этишса Афонин жамоаси мукофотсиз қолади.

Эслатиб ўтамиз, “Оренбург” клуби ҳомийси “Газпром Оренбург кони” ҳисобланади. Ушбу компания “Зенит” акцияларига хўжайинлик қиладиган “Газпром” ширкатига қарашлидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!